Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Прокуратура департаменти «права» сабаб бир неча шахсни ушлади

Прокуратура департаменти «права» сабаб бир неча шахсни ушлади

Фото: Прокуратура департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шофиркон туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаролар А.К. ва Д.Б. фуқаро Ф.Т.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан ўтказиб қўйиш эвазига 400 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бағдод тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, «Ф.С.» МЧЖга қарашли автомактаб амалий машғулот устаси А.С. фуқаро Н.Б.га ўқув машғулотларига қатнашмасдан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш эвазига 300 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг