Президент Нодирбек Абдусатторовни тақдирлади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ғолибликни қўлга киритган ва мазкур спорт турининг рапид йўналишида жаҳоннинг энг ёш чемпиони сифатида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланди.
Президентимиз кўрсатмаси билан унга Тошкент шаҳрида 2 хонали хонадон совға қилинади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик 17 ёшли гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов сенсация қайд этиб, рапид (тезкор шахмат) йўналишида жаҳон чемпионлигини қўлга киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter