Жавоҳир ва Нодирбек нуфузли турнирдан қанча ишлаб олишгани маълум бўлди

Вайссенхаус шаҳрида соврин жамғармаси 750 000 АҚШ долларини ташкил этувчи шахмат бўйича нуфузли турнир ўз якунига етди.
Учинчи ўрин учун кечган қарама-қаршиликда Жавоҳир Синдоров норвегиялик Магнус Карлсенга имкониятни бой берди.
Шу тариқа Жавоҳир Синдоров Freestyle Chess Grand Slam турниридаги иштирокини 4-ўринда якунлади. У 60 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди.
Нодирбек Абдусатторов эса ушбу турнирни 6-ўринда якунлади ва у 40 000 доллари билан Ватанга қайтади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter