Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда

Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказади. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар қилмоқда.  

Қайд этилишича, Халқ қабулхоналарига фуқаролардан келиб тушган мурожаатларнинг 10 фоизидан ортиғи (100 мингдан зиёд) айнан уй-жой масаласи билан боғлиқ. Президент аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича катта дастурни тақдим этиши кутилмоқда. Бунда ижтимоий уй-жой қуриш ва ижарага бериш, ипотека кредити шартларини енгиллаштириш ва биринчи бадал учун субсидиялар ажратиш ва бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилиши мумкин.

Қурилаётган мавзеларни инфратузилма ва ташқи коммуникациялар билан таъминлаш ҳолати, қурилиш сифати устидан назорат сустлиги танқидий муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг