Президент 2021 йил учун Давлат бюджетини тасдиқлади
2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун (ЎРҚ–657-сон, 25.12.2020 й.) Президент томонидан имзоланди.
Қонун билан 2021 йил учун республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратиладиган маблағларнинг чекланган миқдорлари тасдиқланди.
Қонун билан 2021 йил учун асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва консолидациялашган Давлат бюджети прогнозлари ҳамда 2022–2023 йиллар учун бюджет мўлжаллари белгиланди.
2021 йил учун қуйидаги айрим тўловлар ставкалари тасдиқланди:
- мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкалари;
- товарларнинг айрим турлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун ундириладиган йиғимларнинг чекланган ставкалари;
- автотранспорт йиғимларининг ставкалари.
Ушбу Қонун 2021 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter