2024 йилда НАТОнинг Европадаги аъзолари ва Канада мудофаага $485 млрд сарфлади

2024 йилда НАТОнинг Европадаги аъзолари ва Канада мудофаага $485 млрд сарфлади. НАТО бош котиби Марк Рютту бу ҳақда Брюсселда ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.
Унинг айтишича, кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 20 фоиз ўсган.
Рютте НАТОнинг барча мамлакатларида 2025 йилда ушбу йўналишда инвестициялар оширилиши кутилаётганини айтди.
«(НАТО мамлакатларига) юклама тенг тақсимланиши учун қўшимча маблағлар зарур», — дея таъкидлади алянс бош котиби.
Солиштириш учун: АҚШ 2025 йил учун тасдиқлаган мудофаа бюджети 895 млрд долларни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter