Пойтахтликлар «камида 12 соат ёғадиган» қор оқибатларидан огоҳлантирилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисини бугун, 18 феврал куни кучли қор ёғиши ва унинг камида 12 соат давом этишидан огоҳлантирмоқда.
Ҳокимликдаги маълумотларга кўра, ёғингарчилик ҳажми икки ойлик меъёрдан ошади.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар аҳолисидан:
- Заруратсиз уйдан чиқмасликни, ҳаракатланиш учун жамоат транспортидан фойдаланишни;
- Қор ва муз массалари тушиши мумкин бўлган кўп қаватли бинолардан сақланишни;
- Қулоқчин таққан ҳолда ташқарига чиқмасликни сўраймиз - бу яқинлашиб келаётган машина ёки қор тушишини эшитмай қолишингизга олиб келиши мумкин;
- Автомобилларни кўп қаватли бино ва иншоотлар, шунингдек, дарахтлар тагида қолдирмасликни;
- Электр ёки газ таъминотида узилишлар юзага келган тақдирда Марказий диспетчерлик хизматининг 1055 рақамига ёки Телеграм орқали мурожаат қилиш сўралмоқда.
«Қор ёғиши оқибатларини тезкорлик билан бартараф этиш учун ҳокимлик хизматлари, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотлар шай ҳолатда эканлигини маълум қиламиз», – дейилади пойтахт ҳокимлиги хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter