Полиция героин сотаётган 90 ёшли кампирни қўлга олди
Челябинск вилоятида полиция 90 ёшли россиялик кампирни героин билан савдо қилгани учун ҳибсга олди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабар берган.
Нафақадаги аёл 23 сентябрь куни 10 грамм гиёҳванд модда сотаётган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Тақиқланган модданинг оғирлиги катта партия ҳисобланади, шу боис аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Терговчилар гумонланувчини уй қамоғига олиш масаласини ҳал қилишмоқда.
Тергов жараёнида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари пенсионернинг реал айбдорлик даражасини, шунингдек, бу ҳаракатларини мустақил бажарган ёки йўқлигини текшириб кўрмоқчи.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter