Пол Погба тўрт йилга спортдан дисквалификация қилиниши мумкин
«Ювентус» клубининг франциялик футболчиси Пол Погбада ўтказилган допинг-тест ижобий натижа берди. Шу тариқа, спортчи тўрт йилга спортдан дисквалификация қилиниши мумкин, дея хабар бермоқда Италия ОAВлари.
«Пол Погба биринчи даврадаги «Удинезе» ва «Ювентус» ўртасидаги ўйиндан сўнг ўтказилган допинг тести ижобий натижа берган бўларди, бунда иккинчи жамоа ғалаба қозонди. Спортчининг қонида ҳаддан ортиқ тестостерон моддаси топилди», — дея хабар беради La Gazette della Sport.
Шундай қилиб, спортчи тўрт йил давомида футболни тарк этиши мумкин. 20 август куни бўлиб ўтган учрашувда Погба майдонга ҳам тушмаган.
Погба жароҳати сабаб ўтган мавсумдаги аксарият ўйинларни ўтказиб юборганди. У йил давомида бор йўғи 10 та учрашувда қатнашган. «Ювентус» спортчи билан 2026 йилгача шартнома имзолаган. Погба 2018 йилги жаҳон чемпиони ва 2016 йилги Европа чемпионати кумуш медали соҳиби ҳисобланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter