Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» Погба кетишини эълон қилди

«Манчестер Юнайтед» Погба кетишини эълон қилди

Фото: «AP Images»

Франциялик яримҳимоячи Пол Погба шу ой охирида Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубини тарк этади. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

Погба — «МЮ» тарбияланувчиси, жамоа сафида барча турнирларда 233 ўйин ўтказиб, 39 та гол, 51 ассистга муаллифлик қилган.

2012 йил ёзида эркин агент мақомида «Ювентус» (Италия)га ўтган, орадан тўрт йил ўтиб, «Манчестер Юнайтед» хавбекни қайтариш учун туринликларга 105 миллион тўлаганди.

Погба «МЮ» билан Европа лигаси ғолиби, Англия лигаси кубоги соҳиби бўлди. Бироқ «Ювентус»даги ўйинлари ва натижалари анча ёрқинроқ — тўрт марта Италия чемпионлигини нишонлади. Франция терма жамоасида 91 ўйин ўтказиб, 11 та голни ўз ҳисобига ёзди, 2018 йилда жаҳон чемпионига айланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг