Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«МС», «ПСЖ» ёки «Ювентус»? Пол Погба қайси бирига ўтиши аниқ бўлди

«МС», «ПСЖ» ёки «Ювентус»? Пол Погба қайси бирига ўтиши аниқ бўлди

Фото: «Caliber»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Пол Погбанинг жамоа билан шартномаси шу мавсум охирида тугайди ва у Англияда қолмоқчи эмас.

Француз футболчиси яна «Ювентус» сафига қайтмоқчи, «Football Transfers» ёзишича, у туринликлар билан музокара ўтказган.

Манбаларга кўра, 29 ёшли футболчини қўлга киритиш учун «ПСЖ» жиддий тайёрланаётганди, қолаверса, Манчестернинг яна бир жамоаси — «Сити» уни эркин агент сифатида ўз сафида кўришни истаётганди. Погбанинг ўзи ҳам «МС» бош мураббийи Хосеп Гвардиола билан ишлашга қизиқиши борлигини яширмаганди.

Погба энг яхши ўйинларини «Ювентус»да ўтказган, ўша носталгия унинг қарорига таъсир ўтказган бўлиши ҳам мумкин. Туринликлар унга бир мавсумга узайтириш шарти билан тўрт йиллик шартнома таклиф қилиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг