Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Имрон Хон ҳукумати истеъфо беришга мажбур бўлди

Имрон Хон ҳукумати истеъфо беришга мажбур бўлди

Покистон бош вазири Имрон Хон Покистонда бир неча ҳафта давом этган сиёсий тебранишлар сабаб истеъфо берди.

9 апрел куни мамлакат Миллий ассамблеясида ўтказилган ишончсизлик вотуми ортидан бош вазир шундай қилишга мажбур бўлган. 

Ишончсизлик вотуми таклифини 342 депутатдан 174 нафари маъқуллади, дейди палата спикери вазифасини бажарувчи Сардор Аяз Содиқ. Шу тариқа Имрон Хон ишончсизлик вотумини олган Покистоннинг биринчи бош вазирига айланган.

4 апрел куни Хон мамлакат парламенти тарқатиб юборилганидан кейин ўз лавозимидан четлаштирилганди. У бу лавозимда муваққат бош вазир тайинлангунга қадар давом этиши хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Имрон Хон мамлакатда ҳукуматга нисбатан юзага келган ишончсизликда ташқи кучларни айблаб чиққан. Аммо бош вазир айни қайси давлат кучлари экани бўйича изоҳ бермаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг