Олий суд Имрон Хонни зудлик билан озод қилишни талаб қилди
Покистон Олий суди собиқ бош вазир, «Aдолат ҳаракати» партияси раиси Имрон Хоннинг ҳибсга олинишини ноқонуний топди, дея хабар бермоқда Geo-Tv.
Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши Олий суд томонидан ноқонуний деб топилди ва расмийларга уни зудлик билан озод қилиш буюрилди.
Бир неча кун олдин Хон коррупцияда айбланиб ҳибсга олинганди. Собиқ бош вазир суд залида ҳибсга олинди, у ерда Al Kadeer Trust маблағларини ўзлаштириш иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.
2022 йил октябр ойида Покистон Сайлов комиссияси уни парламент мандатидан, шунингдек, беш йилга мамлакатнинг федерал ва минтақавий қонун чиқарувчи органларига сайланиш ва тайинланиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди. Комиссия Хонга қарши шундай қарор қабул қилиб, уни Тошахонда (Покистон давлат ғазнаси) сақланаётган 52 та қимматбаҳо буюмларни сотишда ва шахсан ўзи олган совғалар ҳақидаги маълумотларни яширганликда айбдор деб топганди.
Сиёсатчининг ҳибсга олиниши Хон тарафдорлари ва полиция ўртасида тартибсизликлар ва тўқнашувларга сабаб бўлди.
Оқибатда бир неча киши қурбон бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter