Имрон Хон хавотирли баёнот эълон қилди
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хоннинг айтишича, айни дамда полиция унинг уйини қуршаб олган.
Бу ҳақда у Твиттер саҳифасида ёзган.
«Эҳтимол, навбатдаги ҳибсдан олдинги твитимдир. Полиция уйимни ўраб олди», — деб ёзган Хон.
Ўзининг видеомурожаатида собиқ бош вазир Покистон «ҳалокат йўлида» эканини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Имрон Хон шу йилнинг 9 май куни ҳибсга олинган, сал ўтмай Покистон Олий суди қарори билан қўйиб юборилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter