Имрон Хонни ҳибсга олишга келган полициячилар қаттиқ қаршиликка учради
Покистонда собиқ бош вазир Имрон Хонни ҳибсга олиш учун унинг қароргоҳига полициячилар келишди.
Аввалроқ Исломобод суди сиёсатчини ҳибсга олиш учун ордер берганди. Чунки Имрон Хон чет эллик давлат раҳбарларидан олинган совғаларни сотганлиги бўйича иш кўрилаётган суд мажлисига кўрсатма беришга келмаётганди.
Шундан сўнг Исломобод полицияси сиёсатчини ҳибсга олишини, бунга тўсқинлик қилганларга чора кўрилишини расмий баёнотида маълум қилди. Собиқ бош вазир ушбу баёнотга ижтимоий тармоқлар орқали «Агар Исломободга борадиган бўлсам, ўз оёқларим билан бораман», деб жавоб берди.
Кейинроқ тарқалган видеоларда уни олиб кетиш учун келган полициячиларга Имрон Хоннинг тарафдорлари қаттиқ қаршилик кўрсатгани акс этган, полиция қароргоҳга киролмаган.
Ўтган йил апрелида Покистон парламенти Имрон Хонни бош вазирликдан четлатганди. Шундан сўнг Покистон мусулмонлар лигаси етакчиси Шаҳбоз Шариф бош вазир бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter