Имрон Хон гаров эвазига озодликка чиқади
Покистон Олий суди собиқ бош вазир Имрон Хон устидан суд жараёнини тўхтатиб, уни гаров эвазига озод қилишга рухсат берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
Исломобод Олий суди сешанба куни «Теҳрик-е-Инсаф» партияси раиси Имрон Хонни гаров эвазига қўйиб юборишга рухсат берган.
Маълумот учун, 2022 йилнинг октябрь ойида Покистон Сайлов комиссияси уни парламент мандатидан, шунингдек, беш йилга мамлакатнинг федерал ва минтақавий қонун чиқарувчи органларига сайланиш ва тайинланиш ҳуқуқидан маҳрум қилганди. Комиссия Хонга қарши шундай қарор қабул қилиб, уни Тошахонда (Покистон давлат ғазнаси) сақланаётган 52 та қимматбаҳо буюмларни сотишда ва шахсан ўзи олган совғалар ҳақидаги маълумотларни яширганликда айбдор деб топганди.
Ҳозирги бош вазир Шаҳбоз Шариф уни Дубайда 140 миллион Покистон рупийси (630 минг доллардан ортиқ) қийматидаги давлат хазиналарини сотганини айтган эди.
Шундан сўнг Имрон Хон жорий йилнинг май ойида ҳибсга олинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter