Покистон ва Ҳиндистон ўртасида жанглар бошланди

Бугун, 25 апрел куни Кашмир водийсида Ҳиндистон ва Покистон ўртасида қуролли тўқнашувлар бошланди. Press Trust of India хабарига кўра, ҳар икки томон енгил ва оғир қуроллардан фаол фойдаланмоқда.
Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча маълумот олинмаган.
Покистон мудофаа вазири Ҳаваж Асиф Sky News орқали берган баёнотида ядровий қуролга эга икки мамлакат ўртасида зиддият кучайгани жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солиши зарурлигини таъкидлади.
Ҳиндистоннинг қирувчи ва радиолокация разведка самолётлари ҳавога кўтарилиши низонинг янада кескинлашаётгани ва жанг майдонлари кенгаяётганидан далолат беради, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter