Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мухолифат етакчиси Арманистон бош вазири бўлишга тайёрлигини маълум қилди

Мухолифат етакчиси Арманистон бош вазири бўлишга тайёрлигини маълум қилди

Никол Пашинян.

Фото: «Sputnik»

Мухолифат етакчиси Никол Пашинян халқ уни танлаган тақдирда Арманистон бош вазири бўлишга тайёр эканини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Шундай бўлишининг эҳтимоли катта», — деган у Еревандаги брифингда.

Мухолифатчининг сўзларига кўра, уни 90 фоиз сайловчи қўллаб-қувватламоқда. Шунингдек, у бош вазир халқдан чиқиши кераклигини, Республикачилар партияси даври эса якун топганини таъкидлади.

23 апрель куни Серж Саргсян норозилик намойишлари туфайли бош вазир лавозимини тарк этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг