«Ўзсувтаъминот» раисига ўринбосар тайинланди
Раҳматуллаев Хуршид Хотамжонович «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Х.Раҳматуллаев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академиясининг Тошкент филиалини иқтисодиёт йўналиши бўйича тамомлаган. 2005 йилда Ўзбекистон Банк-молия академиясини банк иши магистри даражаси билан битирган.
Х.Раҳматуллаев 2002-2011 йилларда банк тизимида валюта муносабатлари, халқаро молиявий ташкилотлар билан ишлаш, лойиҳавий молиялаштириш, инвестиция сиёсатини юритиш каби йўналишларда ишлаган. 2011 йилдан бошлаб тайинловга қадар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигида иқтисодиётнинг базавий тармоқларини ривожлантириш, макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш масалалари бўйича масъул лавозимларда фаолият олиб борган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter