Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» филиаллари биноларида қуёш энергетикаси тадбиқ этилмоқда

«Ўзмиллийбанк» филиаллари биноларида қуёш энергетикаси тадбиқ этилмоқда

Ўзбекистон янги ривожланиш йўлига ўтмоқда, мамлакат иқтисодиётида яқин вақтларда яшил энергетиканинг ўрни ўсиши кутиляпти. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг бу борада 2019 йилнинг 22 августида «Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4422-сонли Қарори ҳамда 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сонли «Энергия тежамкор технологиялар ўрнатиш ва кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган.

Президентимиз талабларидан келиб чиққан ҳолда, «Ўзмиллийбанк» АЖ қуёш фотоэлектрик станциялари ва қуёш сув иситиш қурилмалари билан жиҳозлаш бўйича бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда. Хусусан, «Ўзмиллийбанк» томонидан 2022 йилда Тошкент шаҳридаги 13 та филиалнинг маъмурий биносига умумий суммаси 218,5 млн. сўм бўлган 4 600 литр ҳажмдаги 23 дона қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиб, қуёш энергияси ҳисобидан ўртача бир ойда 92 000 литр иссиқ сув ишлаб чиқарилди. Шунингдек, банкнинг 24 та филиалига умумий суммаси 1 320 млн. сўм бўлган 120 кВт қувватга эга бўлган қуёш фотоэлектрик станциялари ўрнатилиб, қуёш энергияси ҳисобидан ўртача бир ойда 28 800 кВт қувватга тенг электр энергияси иқтисод қилинмоқда.

«Ўзмиллийбанк» томонидан 2023-2024 йилларда биноларга қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш қурилмалари (гелиоколлектор) ўрнатиш юзасидан режа белгиланди. Ушбу режа асосида 2023 йил якунига қадар умумий суммаси 12,6 млрд. сўм бўлган 59 та банк филиалида 1 145 кВт қувватга эга қуёш панеллари ҳамда умумий суммаси 570,0 млн. сўм бўлган 12 000 литр ҳажмдаги 60 та қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилади. Шунингдек, 1 080 дона қуёш энергияси асосида ишлайдиган ташқи ёритиш чироқларини ўрнатиш мақсад қилинган.

Қуёш энергияси – биологик ва экологик жиҳатдан хавфсиз, қайта тикланадиган энергия бўлиб, замонавий иқтисодиётда тобора кўпроқ аҳамият касб этиб бормоқда. «Ўзмиллийбанк» АЖ замонавий технологияларга мутаносиб иш олиб боради ва банкнинг барча таркибий тузилмалари ва ҳудудий филиаллари томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирлар натижасида қуёш энергияси ҳисобидан ўртача ойига 229 000 кВт қувватга тенг электр энергияси иқтисод қилиш кўзда тутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг