Озишни истовчилар учун супер нон ўйлаб топилди
Британиянинг Quadram институти олимлари ўтказган тадқиқотда «нўхатдан олинган ҳужайрали ун» оддий буғдой унига солиштирилди, деб ёзди DailyMail.
Дуккаклилардан олинган бошқа унлардан фарқли равишда, ўзгача усулда янчилган нўхат уни фойдали толаларни сақлаб қолади, ундан тайёрланган нон кам ейилса ҳам узоқ вақт тўқ тутатди, озишда ёрдам беради.
«Махсус янчилган нўхат унидан тайёрланган нонни еганларнинг қонида тўқлик гормонлари сезиларли даражада юқорилиги аниқланди», — дейилади тадқиқотда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter