Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жиддий огоҳлантириш эълон қилди

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси жиддий огоҳлантириш эълон қилди

Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ёки ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди.

Бу ҳаракатлар учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154-моддаси «Ёлланиш»га кўра хорижий давлат ҳудудидаги қуролли можароларда ёки ҳарбий ҳаракатларда қонунга хилоф равишда қатнашиш жиноят ҳисобланади. Ушбу ҳаракатларни содир этганлик учун жавобгарлик ўн йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Элчихона Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг юқоридаги моддасида назарда тутилган қонунга хилоф ҳаракатларни содир этганлиги тўғрисида холис маълумотлар мавжуд бўлган барча шахслар истисносиз жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси фуқароларини огоҳлантиради.

Элчихона шунингдек, юртдошларимизни даъватларга берилмаслик ва эҳтиёткор бўлишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча  Пермдаги ўзбек диаспораси раҳбари ватандошларни Украинадаги қуролли можарога жалб қилаётгани видеоси тарқалганди. Ташқи меҳнат миграцияси Россияда ишлаётган фуқароларимизни огоҳлантирди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг