Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонлик таэквондочилар Хитойдаги мусобақада 8 та медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик таэквондочилар Хитойдаги мусобақада 8 та медални қўлга киритди

Фото: Olympic.uz

Хитойда ўтказилган Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти кубогида ўзбекистонлик спортчилар 8 та медал (4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза) жамғаришди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Хитойнинг Тайан шаҳрида таэквондо WТ бўйича Осиё минтақаси учун ташкил этилган турнир якунланди.

Турнирнинг биринчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишга муваффақ бўлганди.

Олтин медал:

-80 кг: Жасур Жайсунов;

+87 кг: Марат Мавлонов.

Кумуш медал:

-87 кг: Шуҳрат Салаев.

Бронза медал:

-87 кг: Ёдгор Жўрабоев;

-57 кг: Мадина Мирабзалова.

Мусобақанинг иккинчи кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин ва 1 та бронза медални қўлга киритди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг