Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда кичик болалар таълим-тарбияси бўйича конференция бўлиб ўтади

Ўзбекистонда кичик болалар таълим-тарбияси бўйича конференция бўлиб ўтади

Мактабгача таълим вазири бошчилигидаги делегация таълимни ўзгартириш бўйича бўлиб ўтаётган дастлабки саммит доирасида ЮНЕСКО томонидан «14—16-ноябр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Кичик болаларга таълим бериш ва уларни тарбиялаш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси»га бағишланган расмий зиёфат ташкил этилди.

Унда ЮНЕСКО бош директори ўринбосари Стефани Жанинни, «Lego Foundation» жамғармаси директори Анн-Биргитте Албрексен, халқаро ташкилотлар вакиллари, 35 нафардан ортиқ ЮНЕСКОга аъзо давлатларнинг таълим вазирлари иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин, шунингдек, бош бошқарма бошлиғи Шаҳноза Мирзиёева иштирокчиларга халқаро конференцияга тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот бериб, барчани Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган анжуманда бевосита иштирок этишга таклиф қилди.

ЮНЕСКОга аъзо давлатлар вакиллари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари Ўзбекистонда мактабгача таълим соҳасида амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади ва бўлажак конференсияда ўз делегацияларининг иштирок этишига қизиқиш билдирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг