Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда карантинни бузиш ҳолатлари 47 мингга яқинлашди

Ўзбекистонда карантинни бузиш ҳолатлари 47 мингга яқинлашди

Карантин тадбирлари эълон қилинган вақтдан бугунги кунга қадар республикамиз бўйича карантин қоидаларига амал қилмаслик билан боғлиқ жами – 46 672 та ҳолат аниқланган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Улар:

- Тошкент шаҳрида – 7 347 та ҳолат;

- Фарғона вилоятида – 5 891 та ҳолат;

- Тошкент вилоятида – 6 065 та ҳолат;

- Самарқанд вилоятида – 4 769 та ҳолат;

- Қашқадарё вилоятида – 3 759 та ҳолат;

- Сирдарё вилоятида – 3 594 та ҳолат;

- Наманган вилоятида – 2 913 та ҳолат;

- Андижон вилоятида – 2 765 та ҳолат;

- Жиззах вилоятида – 1 962 та ҳолат;

- Сурхондарё вилоятида – 1 855 та ҳолат;

- Бухоро вилоятида – 1 824 та ҳолат;

- Хоразм вилоятида – 1 758 та ҳолат;

- Қорақалпоғистон Республикасида – 1 554 та ҳолат; 

- Навоий вилоятида – 616 та ҳолатни ташкил этмоқда.

10 апрель куни Тошкент шаҳар, Яккасарой туманида яшовчи 2002 й.т. С.Б. сартарошхонада фаолият кўрсатиб келганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

10 апрель куни Бухоро вилояти, Ромитан туманида яшовчи 1964 й.т. Ф.Ҳ. ўзининг автомашинасида 3 нафар йўловчи ташиб юрганлиги аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси бўйича жавобгарликка тортилиб, автомашинаси жарима майдончасига жойлаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг