Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -9 даражагача тушиб кетиши мумкин

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати -9 даражагача тушиб кетиши мумкин

Фото: Xabar.uz

14 ноябрь Ўзбекистоннинг шимоли ва айрим вилоятларида, 16 ноябрь эса республиканинг кўплаб вилоятларида ёғингарчилик бўлиши прогнози тақдим этилмоқда.

Қозоғистон шимолидан ўтиши кутилаётган циклон 13-15 ноябрь кунлари республикага кўп ёғин бермайди.

Шимолий ҳудудларда давомли кучли шамоллар бўлиши мумкин.

16 ноябрь эса кўплаб вилоятлар ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда. Албатта ёғинлар (суюқ) ёмғир кўринишида ёғиш эҳтимоли юқори.

17 ноябрь куни шимолда ҳаво ҳарорати сезиларли пасаяди. Прогнозларга кўра, шимол Устюртда тунлари ҳарорат -9 даража совуққа пасаяди. Аммо бошқа вилоятларда совуқлик у даражада кучли бўлмаслиги тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг