Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гидрометеорология соҳасида янги унвон таъсис этилади

Гидрометеорология соҳасида янги унвон таъсис этилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида янги қонун лойиҳаси тақдим этилди. Унга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог» унвони таъсис этилади.

Шунингдек, қонунга кўра, «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог» фахрий унвони гидрометеорология ва атроф табиий муҳит мониторинги соҳасини ривожлантириш, гидрометеорлогик ишлаб чиқаришни кенгайтириш, гидрометеорология соҳаси моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш, гидрометеорология ишларини амалга оширишда замонавий ва инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш, соҳа учун чуқур билимга эга кадрлар тайёрлаш борасидаги катта хизматлари учун гидрометеорология тармоғининг юқори малакали гидрометеорологлари ва муҳандис-техник ходимларига ҳамда илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг тажрибали мутахассисларига берилади.

Қарор лойиҳаси матнида «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган гидрометеоролог» кўкрак нишони таснифи киритилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг