Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан қатор унвонлар берилди
Ўзбекистон Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош қўмондони Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан қатор унвонлар берилди.
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари Фаррух Шаҳобиддинович Мухторовга генерал-майор ҳарбий унвони, Ўзбекистон ички ишлар вазири ўринбосари — жамоат хавфсизлиги департаменти бошлиғи Бекмурод Тожимирзаевич Абдуллаевга генерал-майор махсус унвони берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари Эркин Тўрақулович Йўлдошев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Эркабой Аминович Тожиевга «III даражали давлат адлия маслаҳатчиси» махсус унвони топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter