Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда энг кўп Хитой инвестицияси ўзлаштирилмоқда

Ўзбекистонда энг кўп Хитой инвестицияси ўзлаштирилмоқда

Ўзбекистонда ўзлаштирилаётган хорижий инвестициялар ҳажмида қайси давлатнинг улуши юқори экани айтилди. Унга кўра, бу соҳада Хитой яққол етакчи. 

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 120,4 трлн сўмни ташкил этган.

Шундан асосий капиталга ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар улуши 71 фоизга етган.

Ўзлаштирилган жами хорижий инвестиция ва кредитлар ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган инвестор давлатлар:

Хитой – 33 фоиз

Россия – 10 фоиз

Туркия – 5,2 фоиз

Саудия Арабистони – 4,7 фоиз

Нидерландия – 3,7 фоиз

Германия – 3,3  фоиз. 

Эслатиб ўтамиз, Хитой шунингдек, ташқи савдода ҳам Ўзбекистоннинг энг йирик ҳамкори саналади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг