Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромадлар 2030 йилгача 4 минг долларга етказилади

Ўзбекистонда аҳоли жон бошига даромадлар 2030 йилгача 4 минг долларга етказилади

Президент фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон – 2030» стратегиясида иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва «даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар» қаторига кириш мақсадларига ҳам ўрин берилган.

Унга кўра, 2030 йилга қадар ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, макроиқтисодий барқарорлик ҳамда иқтисодий ривожланишни зарур даражадаги энергетика, сув ва инфратузилма ресурслари билан таъминлаш ҳамда йиллик инфляцияни 5-6 фоиз даражасида таъминлаш режалаштирилмоқда.

Бундан ташқари:

  • иқтисодиётда трансформация ва институционал ислоҳотларни изчил давом эттириш, мамлакатда қулай инвестицион ва ишбилармонлик муҳитини таъминлаш ҳамда мувозанатлашган пул-кредит сиёсатини амалга ошириш.
  • давлат қарзининг ялпи ички маҳсулотга нисбатини 50 фоиздан ошмаслиги учун ўрта муддатларга мўлжалланган давлат қарзини бошқариш стратегиясини амалга ошириш.
  • асосий капиталга киритиладиган инвестициялар ҳажмининг йиллик ўртача 7 фоиз атрофида ўсишини таъминлаш каби вазифаларни амалга ошириш ҳам мақсад қилинган.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг