Ўзбекистон ЯИМси бир йилда қанчага ўсди?

Ўзбекистон ЯИМси бир йилда 6,5 фоизга ўсди.
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454 573,9 млрд. сўмни ташкил этди ва 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 % га ўсди.
Саноат тармоғининг ўсиши 6,8 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,7 ф.п.ни ташкил этди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 3,1 % ни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.
Қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиши 8,8 % ни ташкил этди. Қурилиш тармоғининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,6 ф.п.ни ташкил этди.
Хизматлар кўрсатиш соҳасида ўсиш суръати 7,7 % ни ташкил этди. Шундан савдо, яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 11,1 % га, ташиш ва сақлаш, ахборот ва алоқа 13,4 % га ҳамда бошқа хизмат соҳалари 4,5 % га ўсди. Хизматлар кўрсатиш соҳасининг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 3,3 ф.п.ни ташкил қилди.
Маҳсулотларга соф солиқлар ҳажми 6,0 % га ўсди ва унинг ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 0,3 ф.п.ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter