Ўзбекистон ялпи ички маҳсулоти 5,8 фоизга ўсди
Статистика агентлиги дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 751 трлн сўмни ташкил этди.
Бу ўртача алмашув курси (11 556,2 сўм) бўйича қарийб 65 млрд АҚШ долларига тенг.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 5,8 фоизга ўсган.
2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 20,7 млн. сўм (1 789,5 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даври билан таққослаганда 3,6 фоизга ошган.
2022 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 888,3 трлн. сўмни ташкил этиб, 5,7 фоизга ўсганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter