Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади

Ўзбекистонда Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади

Жорий йил 11-17 июнь кунлари Хива шаҳрида биринчи Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси ўтказилади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилаётган ушбу нуфузли олимпиадада Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларус, Россия, Қозоғистон, Оман султонлиги, Грузия, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон каби мамлакат ўқувчилари иштирок этиши кутилмоқда.  

Шунингдек, олимпиадада фахрий меҳмонлар, профессорлар ёш билимдонлар учун маҳорат дарслари ўтказадилар.

Қайд этилишича, мазкур олимпиадани ўтказишдан  асосий мақсад иқтидорли ёшларини аниқлаш ва қўллаб – қувватлашдан  иборат.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг