Натижалари яхшиланаётган Ўзбекистон!

Мамлакатимиз ёшлари Халқаро олимпиадалардаги натижаларини яхшилаб бормоқда.
Бразилияда бўлиб ўтган 59-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси 7 та медални қўлга киритди. Бу сафар медалларнинг сифати ҳам анча юқори бўлди.
Учта олтин, иккита кумуш, иккита бронза медали ёш кимёгарларимизнинг чуқур билимлари, интилишлари ва уларни тайёрлаган устозларимизнинг тинимсиз меҳнати самарасидир.
Ўтган 2024 йилдаги натижалардан (1 кумуш, 4 бронза) бу йилгиси яққол яхшилангани очиқ кўриниб турибди — биз фақат олдинга интилаяпмиз.
Ҳар бир медал Ўзбекистон ёшларининг дунё саҳнасидаги юксак салоҳиятини, фанга бўлган муҳаббати ва интилишини намоён этади.
Ғолиб ўқувчилар мамлакатимизда катта миқдордаги пул мукофотлари билан тақдирланади. Давлатимиз илм-фанга қизиққан истеъдодларни қадрлайди!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter