Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон йил давомида сув ресурсларининг 169 фоизини истеъмол қилади – ФАО

Ўзбекистон йил давомида сув ресурсларининг 169 фоизини истеъмол қилади – ФАО

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мутахассислари қурғоқчилик, сув танқислиги ва унинг иқтисодий оқибатларига доир Жаҳон банки ҳисоботини тақдим қилди. Ташкилот ёғингарчилик танқислигининг иқтисодий ўсишга таъсири бўйича янгиланган рақамларни тақдим этган.

Ҳисоб-китобларга кўра, дунё аҳолисининг 60 фоизи йилнинг маълум бир даврида сув танқислигини бошдан кечирмоқда. Сув ресурсларининг янада таназзулга учраши бўлмаса ҳам, дунёнинг энг камбағал ва қурғоқчил минтақалари сув танқислиги ва сув билан боғлиқ энг жиддий муаммоларга дуч келади.

Ўзбекистон сув танқислиги даражаси юқори бўлган дунёнинг 164 мамлакати орасида 25-ўринни эгаллайди. ЖБ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда тоза сув танқислиги 2030 йилга келиб 7 млрд куб метрга етиши мумкин, 2050 йилга келиб эса икки баравар кўпаяди.

БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФAО) маълумотларига кўра эса Ўзбекистон йил давомида сув ресурсларининг 169 фоизини истеъмол қилади. Қозоғистонда бу кўрсаткич 33 фоизга, Қирғизистонда 50 фоизга, Озарбайжонда 54 фоизга, Арманистонда 56 фоизга ва Тожикистонда 62 фоизга етади.

Эмпирик далиллар илмий прогнозларга кўра, қуруқликнинг умумий майдони ва ҳаддан ташқари қурғоқчиликка дуч келган аҳоли 1976-2005 йилларда ривожланган 3 фоиздан 2099 йил охирига келиб 7-8 фоизгача, яъни икки баравар кўпайиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг