Ўзбекистон хитойликлар учун 7 кунгача визасиз кириш тартиби жорий этди
Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида Президент Фармони (ПФ–5819-сон, 12.09.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақида «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.
Фармонга кўра, Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикаси Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун белгиланган тартибда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга визасиз кириш тартиби белгиланди.
Август ойида Ўзбекистон яна 20 та давлат учун визасиз режим жорий этган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter