Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон томони Кобулдаги террорчилик хуружини кескин қоралайди

Ўзбекистон томони Кобулдаги террорчилик хуружини кескин қоралайди

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги жорий йил 11 январ куни Кобул шаҳрида Афғонистон Ташқи ишлар вазирлиги биноси яқинида содир этилган террорчилик хуружини қоралаб баёнот берди.

«Ушбу террорчилик хуружини кескин қоралаймиз. Бу қабиҳ ҳаракат кўплаб инсонлар, асосан, ташқи сиёсат идораси ходимлари орасида қурбонларга сабаб бўлди.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», – дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур террорчилик актига оид хабар берилган ва ҳодиса қурбонлари 5 нафарга етгани ҳамда ўнлаб жароҳатланганлар борлиги айтилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг