Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Олимжон Абдуллаев ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди

Фото: ТИВ матбуот хизмати.

Ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари тайинланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига мувофиқ, Абдуллаев Олимжон Суюнович Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

Олимжон Абдуллаев кўп йиллар давомида Ташқи ишлар вазирлиги тизимида ишлаган. Ҳозирги лавозимга тайинлангунга қадар мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги (Германия) бош консули лавозимида ишлаган (2021-2024 йиллар).

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВ раҳбари ўринбосари Раҳматулла Нуримбетов Швецияга элчи этиб тайинланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг