Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги вазиятга муносабат билдирди

Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги вазиятга муносабат билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 13 январ куни Тайванда бўлиб ўтган президентлик сайловлари юзасидан баёнот берди.

Вазирлик Ўзбекистон томони Тайванда бўлиб ўтган сайловлар билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини маълум қилган.

«Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлашимиз ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати Хитойнинг ягона қонуний ҳукумати, Тайван эса Хитой ҳудудининг ажралмас қисми эканлигини яна бир бор маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди», — дейилади ТИВ муносабатида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тайвандаги президентлик сайловларида ҳукмрон партия номзоди Лай Циндэ ғалаба қозонгани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг