Ўзбекистон ТИВ Кобулдаги терактни кескин қоралади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги масжидда содир бўлган терактни қоралаб чиқди.
«Жорий йил 17 август куни Кобул масжидларидан бирида кечки намоз пайтида содир этилган портлаш натижасида кўплаб инсонларнинг ўлими ва жароҳатлангани тўғрисидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Мазкур террорчилик хуружини қатъий қоралаймиз ҳамда ушбу ваҳшиёна хатти-ҳаракатнинг ташкилотчилари ва ижрочиларини аниқлаш бўйича барча чоралар кўрилишига умид қиламиз.
Ҳалок бўлганларининг оилалари ва яқинларига чин дилдан ҳамдардлик билдириб, жабрланганларнинг соғайиб кетишини тилаймиз», дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, портлаш натижасида ўнлаб кишилар ҳалок бўлган ва жароҳат олган, жумладан масжид имоми ҳам қурбон бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter