Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон бўйлаб 1,7 мингдан зиёд масжидда хатмоналар бўлиб ўтади

Ўзбекистон бўйлаб 1,7 мингдан зиёд масжидда хатмоналар бўлиб ўтади

Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизмати хабарига кўра, мамлакат бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда намозхонлар бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишади.

«Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунёю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор». Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар ижобат бўлади, инша Аллоҳ», – дейилади ЎМИ ахборотида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг