Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Избоскандаги масжид портлаши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Избоскандаги масжид портлаши юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Избоскан туманда жойлашган «Аҳмадали ҳожи» масжидининг таҳоратхона биноси ертўласида иситиш мосламаларига уланган газ қувурларидан сизиб чиққан табиий газ, хона ичига тўпланиб қолиши натижасида, электр энергияси ёқилган вақтда чақнаш содир бўлиб, бино қулаб тушган.

Бу ҳақда вилоят прокуратураси маълум қилди.

Натижада бино ичида бўлган 10 нафари шахслар турли даражада тан-жароҳатлари олган ва 3 нафар шахслар воқеа жойида вафот этган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205, 259-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Тергов ҳаракатлари давомида барча холатлар тўлиқ ўрганилиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», – дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг