Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 41 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон олтин-валюта захиралари ҳажми 41 млрд доллардан ошди

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг расмий захира активлари сентябрь ойида 1,98 миллиард долларга ошган ҳолда 41,14 миллиард долларни (+5 фоиз) ташкил этмоқда. Бу 2013 йилдан бери юритиладиган статистик маълумотларнинг бутун даври учун навбатдаги рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Захираларнинг валюта қисми 518,3 млн долларга кўпайган ва 8 млрд 709,6 млн.долларни ташкил этган.

Захиралардаги олтиннинг физик ҳажми бироз қисқарган ва 12,02 млн унциядан (-0,02) иборат бўлмоқда.

Иқтисодчи Отабек Бакировнинг ёзишича, ишлаб чиқариш ҳажми инобатга олинса, ой давомида 300-350 минг унция ёки 790-920 млн долларлик олтин сотилган бўлиши мумкин. Олтиннинг кескин қимматлашуви ҳисобига захиралардаги олтиннинг пулдаги қиймати 1 млрд 463,2 млн долларга ошиб, 31 млрд 860,3 млн долларга етган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг