Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига маслаҳатчи тайинланди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига маслаҳатчи тайинланди

Тошкент шаҳри «Ҳазрати Али» жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин домла Шарипов Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Салоҳиддин Шарипов 1961 йилда Тошкент вилоятида таваллуд топган. 1979-1983 йилларда Мир Араб мадрасасида таълим олиб, мадраса талабалари орасидан сараланиб, Тошкент ислом олий маъҳадига ўқишга киради. Сўнг Мир Араб мадрасасида, 1989 йилдан эса Тошкент ислом институтида ўқитувчи бўлиб ишлайди.

1990 йилда Салоҳиддин домла илк диний таълим олган Бухоро шаҳридаги Мир Араб мадрасасида директор лавозимига тайинлади. 1993 йилдан яна Тошкент ислом институтида проректор лавозимида фаолият олиб борди.

1996 йилда Тошкент шаҳар Учтепа туманида жойлашган «Ҳазрати Али» жоме масжидига имом-хатиб этиб тайинланди. Шу билан бирга Олий Маъҳадда тафсир фанидан дарс берди.

Ҳозирга кунда ҳам Салоҳиддин домла «Ҳазрати Али» жоме масжидида имомлик вазифасини бажармоқда.

Олим ўзининг кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўнга яқин электрон дисклар ва китоблар нашр қилдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг