Ўзбекистон кескин баҳсда Саудияни мусобақадан чиқариб юборди
Осиё кубоги U23 мусобақасининг чорак финал босқичида Ўзбекистон-Саудия Арабистони ўйини ўз ниҳоясига етди. Учрашув шиддатли ва курашга бой ўтди.
Учрашувда Ўзбекистон 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, биринчи бўлим охирида Ҳусайн Норчаев ҳисобни очди. 83-дақиқада Умарали Раҳмоналиев ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. Ушбу ғалаба жамоани Олимпиада ўйинларига яқинлаштирди.
Энди ярим финалда Ўзбекистон Индонезия билан куч синашади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter