Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўттизга яқин чет тили ўқитувчиси Англияда малака оширадиган бўлди

Ўттизга яқин чет тили ўқитувчиси Англияда малака оширадиган бўлди

Бугун, 18 сентябр куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 5-мактабда «Мактаб директорлари фаолиятини ривожлантириш дастури» доирасида умумтаълим муассасаларининг раҳбар кадрлари учун ташкил этилган танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди.

Танловнинг 28 нафар ғолиби Англиянинг Портсмут университетида малака ошириш имкониятини қўлга киритишди.

Танлов ғолибларидан бири Бухоро вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нозима Холиқова хориж мамлакатларининг баҳолаш тизимини ўрганишни ҳам уни миллий таълим тизимига олиб киришни мақсад қилган.

– Энди бизда амалий жиҳатдан чет эл тажрибасини ўрганиш ва уни мамлакатимизда татбиқ этиш имконияти бор. Мен ушбу танловда чет мамлакатларнинг баҳолаш тизимини ўрганишни назарда тутувчи ижодий ишим билан қатнашган эдим. Ўзбекистон таълими ҳали ҳамон эски баҳолаш тизимида. Дунё давлатлари эса аллақачон замонавий (Alternative assessment) тизимга ўтиб бўлган. Ушбу тизимни мукаммал ўрганиб, ўзимизга олиб кириш менинг асосий мақсадларимдан бири, – дейди Нозима Холиқова.

Маълумот учун, Англиянинг Портсмут университети билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур танлов ўз ичига 3 та шарт – инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат, ёзма топшириқ (ижодий иш) ва суҳбатни қамраб олади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг