Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Отабек Умаров Саида Мирзиёевага табрик йўллади

Отабек Умаров Саида Мирзиёевага табрик йўллади

Фото: @umarov_otabek

Ўзбекистон Республикаси Президентининг кенжа куёви Отабек Умаров 4 ноябрь куни ўз туғилган кунини нишонлаётган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари Саида Мирзиёевага табрик йўллади.

Фото: @umarov_otabek

«Ҳурматли Саидахон, туғилган кунингиз билан чин дилдан табриклайман! Ўзингизга бўлган ишонч ва ирода ҳеч қачон тарк этмасин! ⠀

Мукамалликка интилиш – ҳаётингиз мазмуни экан, олдингизга қўйган мақсадларга эришиш йўлидаги барча қийинчиликлар доим ортга чекинсин. ⠀

Сиз мен учун қадрли бўлган акажонимнинг қувончи, суюкли рафиқасисиз. Фарзандларингиз Миромон ва Саодатхонлар доимо ўз ютуқлари билан кўнглингизни тоғдек кўтариб юришларига тилакдошман! ⠀

Омад, қувонч ва меҳр ҳаётингизда ҳамиша ҳамроҳ бўлсин», дейилади табрикда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева 1984 йил 4 ноябрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган.

2006 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тугатган. 2006-2008 йилларда Тошкент давлат юридик университети ҳамда 2008-2010 йиллардан М.Ломоносов номидаги Москва давлат университети магистранти бўлган.

Саида Мирзиёева 2010-2018 йилларда илмий тадқиқот фаолияти билан машғул бўлган. 2018 йилдан ҳозирга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси. Шунингдек, 2018 йилдан ҳозирга қадар М.Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг Стратегик тадқиқотлар маркази илмий ходими ҳисобланади. 

У 2019 йилдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директор ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг