Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўта юқори жисмоний фаоллик умрни узайтиради — тадқиқот

Ўта юқори жисмоний фаоллик умрни узайтиради — тадқиқот

Фото: RunnerClub.ru

Ўта юқори жисмоний фаоллик инсон организми учун фойдали — турли мамлакатлар олимлари ўтказган тадқиқот натижалари British Journal of Sports Medicine журналида эълон қилинди.

Жуда юқори жисмоний фаоллик саломатликка путур етказади, деган тушунча бор эди. Айниқса, юрак учун хавфли дейиларди.

Аммо Алберта университети (Канада) ва Сент-Винсент тиббиёт тадқиқотлари институти тадқиқотчилари бошқача хулосага келишди. Улар 1928 йилдан 1955 йилгача туғилган 200 нафар спортчининг маълумотларини таҳлил қилишди. Бу спортчиларнинг ҳаммаси 1,6 километр масофага югуришга 4 дақиқадан камроқ вақт сарфлашган.

Аниқланишича, 1950-йилларда 4 дақиқада 1,6 км масофага югура олганлар тенгдошларига нисбатан 9 йилдан кўпроқ умр кўришган. 1960 ва 1970-йилларда худди шу масофага шунча вақтда югурганлар эса тенгдошларига нисбатан тегишли равишда 5,5 йил ва 3 йил узоқроқ яшашган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг