Ўртача ва энг катта ойлик миқдорлари айтилди
2022 йил январь-март ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 3,42 млн. сўмни ташкил қилган. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 19,1 фоизга кўпдир, дейилади Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида.
Ҳисоботга кўра, ҳудудлар бўйича энг катта маош Тошкент шаҳрида 5, 21 млн. сўм. Ундан кейин Навоий вилояти турибди: 4,73 млн. сўм. Энг кам иш ҳақи эса Сурхондарё (2,61 млн.) ва Фарғона (2,59 млн.) вилоятларида қайд этилган.
Шунингдек, фаолият турларига қараб энг кўп тўланадиган ойлик маошлар статистикаси қуйидагича:
- банк, суғурта, лизинг ва кредит кредит йўналиши — 8,42 млн. сўм;
- ахборот ва алоқа — 6,5 млн. сўм;
- юк ташиш ва қўриқлаш — 4,55 млн. сўм;
- ишлаб чиқариш — 4,46 млн. сўм;
- қурилиш — 4,15 млн. сўм;
- савдо — 3,51 млн. сўм;
- таълим — 2,51 млн. сўм;
- соғлиқни сақлаш — 2,32 млн. сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter