Бюджет ташкилотларида ойликлар кечикиши сабаби маълум қилинди
Бюджет ходимлари маошлари тўланишидаги кечикиш UzASBO-2 тизимига ўтишда юзага келган техник носозликлар билан боғлиқ.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича «UzASBO-2» тизимига ўтиш муносабати билан тизимда айрим муаммо ва узилишлар кузатилмоқда.
«Бугунги кунда ушбу носозликларни бартараф этиш юзасидан зарур чоралар кўрилди ҳамда «UzASBO-2» тизими орқали бюджет ташкилотларининг декабрь ойи иккинчи ярми учун 35 фоиз бюджет ташкилотларининг иш ҳақлари молиялаштириб берилиши таъминланди.
Иш ҳақини тўлаш жараёнида «UzASBO-2» тизимининг бир маромда ишлаши учун мутахассислар томонидан мониторинг олиб борилмоқда ва иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) молиялаштириб бериш юзасидан зарурий чоралар кўрилмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter